Палладино Дортмунддаги баҳсдан завқ олишга чақирди

Италиянинг “Аталанта” жамоаси бош мураббийи Раффаэле Палладино Чемпионлар лигасида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши сафардаги учрашув олдидан фикр билдирди. Плей-офф босқичининг илк ўйини 17-февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, футбол ва мураббийлик касби улкан ҳиссиётлар улашади. У учрашувга тайёргарлик жараёнида адреналинни кучли ҳис қилаётганини, футболчилар ҳам майдонга чиқишни интиқлик билан кутаётганини таъкидлади. Палладинога кўра, жамоа бу ўйиндан максимал даражада завқ олиши керак.

Шунингдек, у Дортмунд мухлисларининг трибунадаги жўшқин қўллаб-қувватлаши баҳс томошабоплигини янада оширишини қайд этди.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Читайте на сайте