«Манчестер Юнайтед» трансфер бозорида янги йўналиш танлади

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасидаги ишлар бўйича устувор йўналишни белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, клуб бу сафар Англия Премьер-лигасида аллақачон ўзини кўрсатган футболчиларни таркибга қўшишга эътибор қаратади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада таъкидланишича, клуб раҳбарияти Брайан Мбеумо ва Матеус Кунянинг мисолидан мамнун. Улар «Брентфорд» ва «Вулверхэмптон»да ёрқин ўйин намойиш этгач, «Манчестер Юнайтед» томонидан олиб келингани бу стратегиянинг тўғрилигини кўрсатган.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Майкл Кэррик жамоаси навбатдаги учрашувини 23-февраль куни сафардa «Эвертон»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте