«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабонсиз камида олти ҳафта қолади

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби асосий дарвозабони Петер Гулачи хизматидан камида бир ярим ой фойдалана олмайди. Бу ҳақда шарқий немис жамоаси матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Венгриялик посбон яқинда «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олганди. Гулачи биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлган.

Хушхабар шундаки, футболчига жарроҳлик амалиёти керак эмас. Тиббий текширувлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилганини кўрсатди. Гулачи жорий мавсумда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Бундеслига турнир жадвалида «РБ Лейпциг» ҳозирча 40 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Читайте на сайте