Кассано «Милан»нинг ўйин услубини кескин танқид қилди

А Сериянинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»ни танқид қилишдан тўхтамаяпти. Унинг фикрича, «россонери»нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоага ҳозирча ижобий ўйин тизимини бера олмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кассано «Милан» бу мавсум атиги учта учрашувни муносиб ўтказганини айтди: «Болонья»га қарши иккита ва «Удинезе» билан битта ўйин. Унинг таъкидлашича, жамоада футболни қандай ўйнаш бўйича аниқ ғоя йўқ, «Милан» эса гўё 80-йиллар услубида ҳаракат қилмоқда, дея иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Айни пайтда «Милан» А Серия жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Кому»га қарши майдонга тушади.

Читайте на сайте