Джикияга клубини алмаштириш ҳақида ўйлашга тўғри келмоқда
Россиялик ҳимоячи Георгий Джикия келажаги борасида унинг вакили Малик Арутюнов изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи Туркиядаги ҳаёт ва шароитлардан умуман олганда мамнун, бироқ маош кечикаётгани уни норози қилган. Шу сабаб Джикия Россия Премьер-лигаси клубларидан тушиши мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, «Антальяспор» футболчисига тўловлар ноябр ойидан бери кечикмоқда. Шунга қарамай, у Туркияда бошқа жиҳатлардан муаммо сезмаяпти.
32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ҳамда 3 та сариқ карточка олди.