«Арсенал» жароҳатларга мойил ҳимоячисини сотишни кўриб чиқмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячи Рикардо Калафьорини мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Football Insider хабарига кўра, клуб раҳбарияти италиялик футболчининг тинимсиз жароҳат олишидан хавотирда ва шу боис уни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. 23 ёшли футболчи яқинда навбатдаги жароҳатидан фориғ бўлиб, Англия Кубогида «Уиган»га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр эди, бироқ ўйинолди қизиш пайтида яна шикаст олди.
«Арсенал» Калафьорини 2024 йил ёзида Италиянинг «Болонья» клубидан 45 млн еврога сотиб олганди. Transfermarkt портали футболчининг ҳозирги трансфер қийматини 50 млн еврога баҳоламоқда.