Слуцкой бошчилигидаги «Шанхай Шенчхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф умидлари сўнган «Шанхай Шенчхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкой жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги бор натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк таймнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенчхуа» бир ўйинчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан камликда қолганидан кейин интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкойнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.