Ди Мария Аргентинада танқидларга учраб, симуляцияда айбланмоқда

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва илк муваффақиятлардан кейин унинг атрофида салбий фон кучая бошлади. Гап майдондаги ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилигида: улар тажрибали вингер учрашувларда йиқилиб, фол ишлатишга ва пенальти сўрашга ҳаддан ташқари берилиб кетаётганини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ди Мария манзилига кескин фикрлар кўпайди. «Нега уни бу ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди?», «У юлдуз, аммо бу ишлар жонига тегди», «Шундай даражадаги футболчи пенальти сўраш учун бу қадар уялмай ҳаракат қилгани ачинарли» мазмунидаги изоҳлар айниқса кўп учрамоқда. Собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” футболчиси ҳозир “Росарио Сентрал” сафида тўп сурмоқда.

Читайте на сайте