«Барселона» янги ҳужумчи масаласидан хавотирга тушди

«Барселона» ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим ҳануз жамоа сафида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар 18 ёшли мисрлик футболчини Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клубидан мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олганди. Келишув феврал бошида расмийлашган бўлса-да, Абделкарим ҳозиргача Испанияда ишлаш учун рухсатнома ололмади.

Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб раҳбарияти бу масала узоқ вақтга чўзилиб кетишидан хавфсирамоқда. Шу сабаб ҳам футболчининг «кўк-анорранглилар»нинг иккинчи жамоасида қачон дебют қилиши ҳозирча номаълум — у айнан ўша таркибда ўйин амалиёти олиши режалаштирилганди.

Миш-мишларга кўра, Абделкаримни тўлиқ сотиб олиш «Барселона»га 5–8 млн еврога тушиши мумкин. У кўчиб ўтишидан аввал «Ал-Аҳли» сафида 9 та учрашувда майдонга тушган.

Читайте на сайте