Компани «Бавария» учун қайси футболчини хоҳлаётганини айтди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига яна қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис матбуот анжуманида унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан ишлаш эканини таъкидлади. Компани трансфер масалаларида бошқа мутасаддилар ҳам борлигини эслатиб, ўзи мавжуд футболчиларни энг кучлилар деб билишини айтди: «Мен Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқалар билан ишлашни хоҳлайман. Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди у.

Венсан Компани 2024 йил ёзида «Бавария»ни бошқара бошлаган. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслига ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.

Читайте на сайте