Ди Мария Аргентина чемпионатида симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанга қайтгач, илк ўйинларда ижобий таассурот қолдирди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофида баҳслар кучайди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлисларнинг норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» футболчиси тез-тез йиқилиб, жарима зарбаси ёки пенальти сўрашга уринаётгани танқид қилинмоқда. Фикр билдирганлар ди Марияни юлдуз футболчи сифатида тан олган ҳолда, унинг майдондаги ҳаракатлари ҳакамлар томонидан етарлича жиловланмаётганини, бундай эпизодлар эса ўйин томошасини бузaётганини ёзишмоқда.

Читайте на сайте