Компанининг айтишича, у Гвардиоладан ғалаба менталитетини олди

“Бавария” бош мураббийи Винсан Компани Хосеп Гвардиола қўл остида тўп сурган йилларидан қандай сабоқ олганини айтиб берди. Белгиялик мутахассис “Манчестер Сити”да испан мураббийи билан бирга ишлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани таъкидлашича, энг катта ўрганган жиҳати тактика эмас, балки менталитет: ҳар доим ғалаба учун яшаш, ҳар бир учрашувни муҳим деб қабул қилиш ва асосий рақиб билан ўйин билан қуйи лига вакилига қарши баҳс ўртасида фарқ қилмаслик. Унинг фикрича, айнан шу ёндашув жамоага темпни туширмасдан доимий юқори даражада қолишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Компани “Манчестер Сити” сафида 2008–2019 йилларда ўйнаган, Гвардиола эса клубни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Белгиялик мураббий 2024 йил ёзида “Бавария”ни қабул қилиб олган.

Читайте на сайте