Россия Мали ва Буркина-Фасо билан ўйнаши мумкин

2026 йилдаги илк йиғинга Россия терма жамоаси учун беш ҳафтадан ҳам кам вақт қолди. Дастлабки рақиб сифатида Мали терма жамоаси кўрилмоқда: РФУ ҳозирча бу борада расмий тасдиқ бермаган, бироқ Мали футбол федерацияси томонида келишув борлиги ҳақида маълумот янгради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sport24 хабарига кўра, март ойида россияликларнинг иккинчи рақиби Буркина-Фасо бўлиши эҳтимоли бор. РФУ бу терма жамоага расмий сўров юборган, аммо ҳозирча жавоб келмаган. Буркина-Фасо яқин кунларда, бош мураббий масаласини ҳал қилиб олгач, РФУ мактубига жавоб бериши кутилмоқда.

FIFA рейтингида Буркина-Фасо 62-ўринда қайд этилган, Россия терма жамоаси эса 36-поғонада турибди.

FIFA рейтингининг тўлиқ рўйхати билан сайтимиздаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Читайте на сайте