«Бавария»нинг иқтидорли Карл келажагини клуб билан боғлади
«Бавария»нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл Мюнхен клуби билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, келишув 22-февраль куни, Карл 18 ёшга тўладиган пайтда расмийлаштирилади. Таъкидланишича, футболчи «Бавария»ни тарк этишни истамаётган ва келажакда жамоанинг асосий етакчиларидан бирига айланишни мақсад қилган. Бунга қарамай, унга «Ливерпул», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Реал» ва «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирган.
Жорий мавсумда «Бавария» академияси тарбияланувчиси барча мусобақаларни қўшганда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Карлнинг немис гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028-йил июнь ойида якунланади.