Аргентина футболи раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондорлар қаторида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар иккаласига ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотига кўра, AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасига 13 млн доллар етиб бормагани аниқланган.
Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган 10 гектарлик, вертолёт қўниш майдончасига эга ҳашаматли мулк ҳам текширув эътибор марказида.
Прокуратура алоҳида тарзда футболчиларга берилган бонуслар миқдорини ҳам ўрганмоқда: улар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам кам экани қайд этилмоқда.