Арбелоа «Реал» футболчиларига ишонишини яна бир бор таъкидлади

Шанба куни Ла Лига доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қаймоқранглилар» сафидаги ягона голни 73-дақиқада Винисиус Жуниор урди. Мезбонлар эса уч очкони 90-дақиқада киритилган гол орқали қўлга киритди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Алваро Арбелоа вазиятга хотиржам қарашга чақирди: «Мен футболчиларимга ишонаман. Олдинда жуда узун масофа бор, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб бўлмайди. Ҳозир ваҳимага тушиш ва муваффақиятга ишончни йўқотиш вақти эмас», — деди у.

Шунга қарамай, «Реал» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Барселона»ни икки очкога ортда қолдирмоқда. Бироқ каталонияликлар якшанба куни ўз майдонида «Леванте»ни мағлуб этса, яна биринчи ўринга кўтарилади.

Читайте на сайте