Гарри Кейн «Барселона» билан миш-мишларга изоҳ берди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн «Барселона»га эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда каталонияликлар президенти Хавйер Вилахоана инглиз футболчиси бўйича мулоқотлар бўлаётгани ҳақида гапирганди.

Кейн эса Sky Sport'га берган интервьюсида бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди: «Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаганман. Бу ишлар билан отам ва акам шуғулланади, лекин улар менга бу ҳақда ҳеч нарса демади. Фақат шуни такрорлайман: мен бу ерда, “Бавария”да бахтлиман ва ҳозирги клубимга тўлиқ эътибор қаратганман. Бироқ бу гапларни комплимент сифатида қабул қиламан», — деди у.

32 ёшли форварднинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Миш-мишларга кўра, «Барселона» Кейнни Роберт Левандовскининг ўрнини босувчи номзод сифатида кўрмоқда.

Читайте на сайте