Арбелоа «Реал»даги футболчиларга ишончини йўқотмади

Шанба куни Ла Лига доирасида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва бу натижа кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қаймоқранглилар»нинг ягона голига 73-дақиқада Винисиус Жуниор муаллифлик қилди. Бироқ мезбонлар 90-дақиқада ҳал қилувчи зарбани бериб, уч очкони илиб кетди.

Учрашувдан сўнг бош мураббий Альваро Арбелоа матбуот анжуманида жамоасига ишонишини таъкидлади: «Мен ўз футболчиларимга ишонаман. Олдинда жуда узун масофа бор, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Ҳозир ваҳимага тушиш ва муваффақиятга ишончни йўқотиш вақти эмас».

Шунга қарамай, «Реал» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Барселона»ни икки очкога ортда қолдирмоқда. Якшанба куни каталонияликлар уйида «Леванте»ни мағлуб этса, яна биринчи ўринга қайтиши мумкин.

Читайте на сайте