Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua ОЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenhua» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, аммо у ҳам самара бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Buriram United» учрашув бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко'ртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Тез орада «Shanghai Shenhua»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгач, ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.