Керер ПСЖга қарши максимумда ўйнаш кераклигини айтди

“Монако” ҳимоячиси Тило Керер Европа Чемпионлар лигаси плей-оффидаги “ПСЖ”га қарши жавоб учрашуви олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчига кўра, Франциянинг энг кучли жамоасига қарши майдонга чиқишда “Монако” бор имкониятини ишга солиши ва ўзидан ҳам юқори даражада ўйнаши шарт. Керер жамоа охиригача курашишини таъкидлади.

У “Ланс”га қарши баҳсни мисол қилиб келтириб, танаффусдан кейин жамоа жуда яхши ҳаракат қилгани, ўйин боришини ўзгартириб, уч очкони қўлга киритганини эслатди.

“ПСЖ” — “Монако” жавоб учрашуви 25 февраль куни Париждаги стадионда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда монаколиклар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Читайте на сайте