«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клубда босим кучайди

Кутилмаган тарзда «Коньяспор»дан мағлубиятга учраган «Галатасарай» атрофида ички муаммолар борлиги ҳақидаги хабарлар кўпайди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса матбуот ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор «Фенербахче» рақибни қувиб етиши мумкин.

Читайте на сайте