Непомнящий Россияга ҳар қандай рақиб мос келишини айтди

Россиялик мутахассис Валерий Непомнящий Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги BetBoom ўртоқлик учрашуви олдидан фикр билдирди. Баҳс 27 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Непомнящийнинг таъкидлашича, терма жамоа халқаро майдондаги чекловлар шароитида қолаётган бир пайтда исталган рақиб Россия учун мақбул вариант ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, Мали яққол фаворит бўлмаса-да, ўйин осон кечмайди: айрим жамоалар техник услубда (Сенегал, Камерун), бошқалари эса инглизча кучли ва жисмоний футболга яқин (Гана, Мали).

Ҳозирда Мали FIFA рейтингида 54-ўринда, Валерий Карпин бошқарувидаги Россия эса 36-поғонада бормоқда. Бу икки терма жамоа аввал ҳеч қачон ўзаро учрашмаган.

Читайте на сайте