Родриго ва Себальоснинг тикланиш муддатлари маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби яримҳимоячиси Дани Себальос дам олиш кунлари жароҳат олиб, тиббий бўлимга мурожаат қилди. Клуб ичидаги айрим манбалар 29 ёшли футболчи қарийб икки ой сафдан чиқишидан хавотир билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ футболчига яқин манбалар Себальос майдонга анча тезроқ — тахминан тўрт ҳафтадан сўнг қайтишини таъкидламоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

25 ёшли Родриго эса тикланиш жараёнида ижобий қадам ташлади: у қисман умумий гуруҳ машғулотларига қўшила бошлади. Бразилиялик ҳужумчи 2 март куни “Хетафе”га қарши ўйинга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирда “Реал” Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Қироллик клуби” пешқадам “Барселона”дан бир очко ортда қолган.

Читайте на сайте