«Ливерпул» ва «Челси» АПЛдаги бошқа клуб юлдузини кўзламоқда
«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Англия Премьер-лигасининг етакчи жамоалари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли футболчи ноябр ойида бирмингемликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганига қарамай, яқин келажакда унинг трансфери эҳтимолдан холи эмас. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, «Ливерпул» ва «Челси» Англия терма жамоаси хавбеги Роджерсга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Астон Вилла» билан музокаралар ёзда бошланиши мумкин.
Transfermarkt портали Морган Роджерснинг бозор қийматини 70 млн еврога баҳоламоқда. У жорий мавсум 38 учрашувда 10 та гол ва 7 та голли пас муаллифи бўлди.