Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Чемпионлар лигасида ютқазди

«Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг Осиё Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар 11 ва 22-дақиқаларда кетма-кет гол уриб, танаффусгача муҳим устунликни қўлга киритди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда камчиликда қолганидан кейин ўйин интригасиз тус олди.

Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Читайте на сайте