Буффон ўзига ўхшатган дарвозабон номини айтди
Италия футболи афсонаси, собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон бугунги авлод голкиперлари орасида ўзига энг яқин услубдаги ўйинчини тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг собиқ посбони Буффон "Аталанта" дарвозабони Марко Карнезеккини алоҳида ажратди. Сўнгги пайтларда у топ-клублардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тўхтамаяпти.
Буффоннинг таъкидлашича, Карнезеккида юқори даражали дарвозабон бўлиш учун зарур бўлган қўполлик ва журъат бор. Италиялик ОАВ Буффоннинг шу фикрларини келтирди.
Чоршанба куни Карнезекки "Аталанта"га Дортмунднинг "Боруссия"сини 4:1 ҳисобида мағлуб этишда ёрдам берди. Жамоа илк учрашувдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, ЕЧЛнинг 1/8 финалига йўл олди.