«Финалиссима» учун барча чипта бир неча соатда тугади

Бир ой ўтиб, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари «Финалиссима»да майдонга тушиши кутилмоқда. Европа чемпиони ва жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфинал Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш ниҳоятда юқори: 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида сотилиб кетди. Лионел Месси ва Ламин Ямал тўқнашуви мухлисларни алоҳида ўзига тортмоқда.

Ўйин ўтказиладиган стадион Аргентина 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Францияни мағлуб этган айни арена ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда навбатдаги Жаҳон чемпионати старт олади: турнир 11 июндан 19 июлгачa давом этади ва унда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Читайте на сайте