«Ювентус» Уестон Маккеннининг шартномасини тез орада узайтиради

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Уестон Маккенни яқин кунларда клуб билан янги битимга қўл қўйиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, 27 ёшли футболчи «қари синьора» билан тўрт йиллик шартномага рози. Универсал хавбекнинг маоши мавсумига тахминан 4 млн евро миқдорида «соф» бўлади. Маккенни билан А Сериянинг бошқа жамоалари ҳам, хориж клублари ҳам қизиққан, бироқ «Ювентус» раҳбарияти уни Туринда қолишга кўндира олган.

Маккеннининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. У жорий мавсумда 37 ўйинда 8 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Читайте на сайте