Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhuaлар ACLда ютқазиб хайрлашди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenhhua» плей-оффга чиқиш имконини бой берганди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам ижобий натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайланд клуби фойдасига якунланди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидayoқ икки бор дарвозани ишғол қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Тез орада «Shanghai Shenhhua» бир футболчисидан айрилиб, майдонда сон жиҳатдан кам бўлиб қолгани интрига учун якуний зарба бўлди.
Маълумот ўрнида, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.