Мамардашвили «Ливерпул»ни тарк этишни кўриб чиқмоқда, сабаб маълум

Грузиялик дарвозабон Георгий Мамардашвили «Ливерпул»даги ҳозирги мақомидан норози экани ҳақида Teamtalk журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 25 ёшли посбон мерсисайдликлар сафида захира дарвозабон ролида қолиб кетаётганидан қониқмаяпти. Шу боис у ёзги трансферлар даврида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда ва кейинги мавсум учун ижарага кетиш таклифларига ҳам очиқ.

Мамардашвилининг «қизиллар» билан тузган шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Мамардашвили 11 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборди. У уч ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Читайте на сайте