Мамардашвили «Ливерпул»даги захира мақомидан норози

Грузиялик дарвозабон Георгий Мамардашвили «Ливерпул»даги ҳозирги ҳолатидан қониқмаётгани айтилмоқда, деб хабар беради Teamtalk. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 25 ёшли посбон мерсисайдликлар сафида захира дарвозабон ролида қолишдан норози. Мамардашвили ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартиришга тайёр ва кейинги мавсум учун ижара вариантларини кўриб чиқмоқчи.

Дарвозабоннинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Мамардашвили 11 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборди. Учта ўйинда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Читайте на сайте