Индзаги атрофида истеъфо гаплари, мураббий эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубиятсиз юрибди, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, шундан кейин Саудия Арабистонида Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. «Ал-Ҳилол» мухлислари орасида италиялик мутахассисга нисбатан норозилар ҳам бор.

Бироқ Индзагининг ўзи вазиятга совуққон қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва бекор қилинса, катта миқдорда компенсация кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги ҳозирда дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлари рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Читайте на сайте