«Ал-Ҳилол» дурангларидан кейин Индзаги босими кучайди

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозирча мағлубият нималигини билмаяпти, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Индзаги келажаги борасида гап-сўзлар пайдо бўлган ва «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригича мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдорда компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги иккинчи энг кўп ҳақ оладиган мураббий саналади — ундан фақат Диего Симеоне юқорида туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Читайте на сайте