Андронов «Боруссия» ва «Бавария» баҳсида ғолибни айтди

Бундеслига доирасидаги навбатдаги уй учрашувида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария» клубини қабул қилади. Ушбу тўқнашув олдидан футбол шарҳловчиси Алексей Андронов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Андроновнинг таъкидлашича, ўйинда фаворит — «Бавария». Унинг айтишича, дортмундликлар аввало ички муаммоларини тартибга солиши керак, устига-устак Рюэрсоннинг учрашувни ўтказиб юбориши ҳам жамоага таъсир қилиши мумкин. Шарҳловчи бу баҳсда «Бавария» ғалабасига пул тикаётганини айтди.

«Боруссия» — «Бавария» учрашуви бугун, 28 февраль куни Дортмунддаги стадионда бўлиб ўтади. Старт 22:30 да (Тошкент вақти билан) режалаштирилган. Ўйин арафасида мезбонлар турнир жадвалида иккинчи ўринда, меҳмонлар эса пешқадам бўлиб турибди.

Читайте на сайте