Компани «Бавария»нинг Дортмунд устидан ғалабасини юқори баҳолади

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Мюнхен клуби сафарда асосий таъқибчисини 3:2 ҳисобида мағлуб этди, учрашув давомида ҳисобда ортда ҳам қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бугунги ўйин Бундеслиганинг зўр рекламасига айланди. Импульс, шиддат, голлар, трибунадаги 80 минг томошабин — ҳаммаси ажойиб эди. «Боруссия» босим қилишга уринди, аммо биз ҳимояда беркиниб ўтирмадик, босимни шунчаки кутмадик — ўз вазиятларимизни яратдик. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди», — дея Компани сўзларини Bayern & Germany келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» «Боруссия»дан устунлигини мавсум якунигача қолган 10 тур олдидан 11 очкогача оширди.

Читайте на сайте