Гвардиола Холанд қачон қайтишини аниқ айта олмади

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасида "Лидс" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ жамоа бу учрашувни Эрлинг Холандсиз ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик ҳужумчи машғулот пайтида олган жароҳати сабаб шанба кунги баҳс қайдномасидан тушиб қолди. Ўйиндан кейин журналистлар бош мураббий Хосеп Гвардиоладан Холанднинг ҳолати ҳақида яна сўрашди.

"Билмайман, у қачон қайтади. Тезроқ сафга қайтишини истайман. Машғулот базамизда ичкаридан маълумот узатадиган жосуслар йўқ, лекин муаммо унчалик жиддий эмас деб ўйлайман", — деди Гвардиола BBC'га берган интервьюсида.

"Лидс"га қарши баҳсдаги ягона гол муаллифи Антуан Семеньо бўлди.

Читайте на сайте