Роналду жароҳати ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни «Ал-Файҳа»га қарши ўйинда мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Жорже Жезуш жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Ўйин якунига яқин юлдуз футболчини майдондан олишга тўғри келди.

Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа пайини шикастлаган. Агар оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3–5 кун давом этади. Мушак узилиши аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.

Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 ўйинда 21 та гол урган.

Читайте на сайте