РФС Россия аёллар терма жамоаси режаси ўзгармаганини билдирди

БААда халқаро мусобақада қатнашaётган Россия аёллар терма жамоасининг дастлабки режалари Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий вазиятга қарамай ўзгаришсиз қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи (РФС) маълумотига кўра, жамоа Pink Ladies Cup доирасидаги қолган икки учрашувга одатдагидек тартибда тайёргарликни давом эттирмоқда.

РФС матбуот хизмати «Матч ТВ»га берган изоҳида, машғулотлар режа бўйича кетаётгани, бугун тайёргарлик ишлари, эртага ўйинолди машғулоти ўтказилиши, 3 март куни эса навбатдаги учрашув бўлиб ўтиши, ҳозирча тақвимга ўзгартириш киритилмагани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчилар турнирдаги илк баҳсда Танзанияни 4:1 ҳисобида йирик мағлуб этган. 3 март куни Россия Гана билан, 6 мартда эса Гонконгга қарши майдонга тушади.

Читайте на сайте