«Реал» ва «Хетафе» учрашувида фаворит ким экани айтилди

Бугун, 2 март куни Испания чемпионатининг 26-тури «Реал» – «Хетафе» учрашуви билан якунланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Букмекерлар баҳосига кўра, мадридликлар ғалаба қозониши эҳтимоли 72,3 фоизни ташкил этади. Дурранг натижа 18,8 фоизга тенг, меҳмонлар зафари эса 8,9 фоиз деб кўрсатилган.

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро ўйини 2025 йил 19 октябрда бўлиб ўтган ва унда «Реал» 1:0 ҳисобида минимал устунлик билан ғалаба қилган.

«Реал» – «Хетафе» баҳсининг жонли трансляцияси спорт порталимизда намойиш этилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Читайте на сайте