Месси «Барселона» президентлик сайловлари мавзусидан четда қолмоқчи

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона»да бўладиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдиришни истамаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Номзодлар 38 ёшли аргентиналик юлдуз номини сайловолди чиқишларида тез-тез тилга олаётган бўлса-да, футболчининг ўзи бу масалани муҳокама қилиш ниятида эмас. Diario Sport хабарига кўра, Месси ушбу мавзу бўйича оммавий саволларга жавоб бермасликка қарор қилган.

Каталония клуби раҳбарлиги учун сайлов 15 март куни бўлиб ўтади. Асосий даъвогарлар қаторидаги Виктор Фонт бир неча бор шуни таъкидлаган: агар Жоан Лапорта президентлик курсисини сақлаб қолса, клуб раҳбарияти даражасида Мессига доир муносабатлар тикланмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Месси «кўк-анорранглилар» сафини 2021 йилда тарк этган.

Читайте на сайте