Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер» билан хайрлашмади

Марсело Гальярдо мураббий сифатида сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга якун ясади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан ўша муваффақиятсиз давр Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсқинлик қилди, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса ўйиндан кейинги чиқишида буни жуда таъсирли тарзда уддалади.

«Ҳамманинг меҳрига шунчаки раҳмат. Бундай муҳаббатни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: кетсанг ҳам, барибир клуб билан бирга қоласан», деди Гальярдо кўз ёшларини тийолмай.

Эслатиб ўтамиз, Марсело 1990-йилларда клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.

Читайте на сайте