«Реал» ва «Хетафе» ўйинида фаворит ким бўлади

Испания чемпионатининг 26-тури бугун, 2 март куни «Реал» – «Хетафе» учрашуви билан якунланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Букмекерлар ва таҳлилчилар баҳосига кўра, мадридликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 72,3% деб кўрсатилган. Дурранг натижа 18,8% атрофида, меҳмонлар ютши эса 8,9% эҳтимол билан баҳоланмоқда.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашув 2025 йил 19 октябрда бўлиб ўтган ва унда «Реал» 1:0 ҳисобида минимал устунлик билан зафар қучган.

«Реал» – «Хетафе» баҳсининг жонли трансляцияси спорт порталимизда намойиш этилади. Бошланғич ҳуштак 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Читайте на сайте