Элдор ва Аббос асосийда, Туркия кубогида қизиқ тўқнашув бошланмоқда
Бироздан сўнг Туркия кубоги 4-босқичи доирасида «Истанбул Башакшеҳир» ҳамда «Трабзонспор» ўртасидаги муҳим учрашув старт олади. Мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоанинг асосий таркиблари расман эълон қилинди.
Мезбонлар — «Истанбул Башакшеҳир» сафида ўзбекистонлик икки футболчи — ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни илк дақиқалардан бошлайди. Бу эса ўзбек мухлислари учун беллашувга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.
«Истанбул Башакшеҳир»нинг асосий таркиби:
Доған, Онур Б., Дуарте (сардор), Ба, Опери, Умут, Кемен, Файзуллаев, Шомуродов, Брнич, Да Коста.
Захира:
Волкан, Юсуф, Ҳамза, Селке, Креспо, Онур Э., Берат, Калузински, Ўмер Али, Эбоселе.
Бош мураббий: Нури Шаҳин.
Меҳмонлар — «Трабзонспор» эса қуйидаги таркибда майдонга тушади:
Онуралп, Савич (сардор), Батагов, Ловик, Пина, Окай, Бушуари, Нвакаеме, Муҳи, Аугусто, Умут.
Захира:
Аҳмет Доған, Эрол Жан, Мустафа, Таха Эмре, Солиҳ, Оулай, Озан, О. Чакироғлу, Зубков, Онуачу.
Бош мураббий: Фотиҳ Текке.
Қисқаси, таркибларнинг ўзиёқ бугунги баҳс шиддатли ва муросасиз ўтишидан дарак бермоқда. Айниқса, Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаевнинг асосий таркибда тушиши «Башакшеҳир» ҳужум чизиғида катта умид уйғотяпти.