«Бухоро» Тошкентда «Навбаҳор»ни қандай мағлубиятга учратди? (видео)

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган қизиқарли баҳслардан бирида «Навбаҳор» Тошкентда «Бухоро» жамоасини қабул қилди. Учрашув курашларга бой, таранг ва эҳтиёткор руҳда ўтди. Майдонда ҳар икки жамоа ҳам очко учун қаттиқ беллашган бўлса-да, якунда омад ва аниқлик меҳмонлар томонида бўлди.

Баҳс 1:0 ҳисобида Александр Хомяков бошқараётган жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 73-дақиқада урилиб, унга Велко Филипович муаллифлик қилди.

Суперлига 2-тур

Навбаҳор — Бухоро 0:1

Гол: Велко Филипович, 73

Читайте на сайте