Реал Мадрид юлдузи Родри трансферига қарши чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа раҳбариятига кескин шарт қўйди. Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Қироллик клуби"га ўтадиган бўлса, жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда Испаниянинг Ел Наcионал нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги "Олтин тўп" соврини учун асосий даъвогар айнан Винисиус ҳисобланаётган эди. Бироқ якунда нуфузли мукофот кутилмаганда Родрига насиб этди. Ушбу қарордан норози бўлган "Реал Мадрид" ўша вақтда тақдирлаш маросимини бойкот қилган эди. Кўринишидан, Винисиус ҳали ҳам бу воқеани унутмаган ва испаниялик футболчи билан бир сафда тўп суришни истамаяпти.

Айни дамда Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ томонлар ўртасидаги муносабатлар бироз таранглашган. Хабарларга кўра, футболчи ва клуб раҳбарияти маош масаласида ҳамон келиша олмаяпти. Агар Родри трансфери амалга ошса, Винисиуснинг Мадридни тарк этиш эҳтимоли янада ортиши мумкин.

Читайте на сайте