Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари бугун бошланади

Европа Чемпионлар лигасида плей-оффнинг энг қизиқ паллалари старт оляпти. Бугун 1/8 финал босқичи доирасида илк учрашувлар ўтказилади ва мухлисларни бир кечанинг ўзида тўртта салмоқли тўқнашув кутиб турибди. Бу босқичда энди “хато қилиш мумкин” деган гап йўқ: ҳар бир дақиқа, ҳар бир эпизод кейинги тақдирни ҳал қилиши мумкин.

Кечанинг дастлабки марказий ўйини — “Галатасарай” ва “Ливерпуль” ўртасида бўлади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади. Истанбулдаги атмосфера ҳамиша қаттиқ босим беради, “Ливерпуль” эса Европада бундай муҳитларга тайёр жамоа — демак, қизиқ “дуэл” кафолат.

Қолган жуфтликлардаги барча учрашувлар эса бир вақтда, соат 01:00 да бошланади. Бу ерда ҳам афишалар “ёқади”: Италияда “Аталанта” — “Бавария”, Испанияда “Атлетико Мадрид” — “Тоттенхэм”, Англияда эса “Ньюкасл” — “Барселона” тўқнаш келади. Қисқаси, бу кеча уйқу режимига ҳужум бўлади — лекин шундай футбол учун арзийди.

Қуйида баҳслар рўйхати:

22:45 — “Галатасарай” – “Ливерпуль”
01:00 — “Аталанта” – “Бавария”
01:00 — “Атлетико М” – “Тоттенхэм”
01:00 — “Ньюкасл” – “Барселона”

Читайте на сайте