World News

Туркманистонда бола йўқолиш ҳодисаси тобора кўпайиб бормоқда…

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳар кўчаларида, кўп қаватли уйларнинг подъездлари, алоқа қутиларида бола йўқолгани ҳақидаги эълонлар кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Айниқса, Туркманистондаги «IMO» интернет тизимида ҳам бу ҳақда кўплаб эълонлар чоп этилмоқда. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, матбуот вакиллари бу масалага кўз юмишдан нарига ўтмаяпти. Умуман олганда, бола йўқолиш ҳодисаси ҳақидаги статистик маълумотларни чоп этиш бу республика ичкарисида тақиқлаб қўйилган.

Исми-шарифи сир тутилган туркманистонликлардан бирининг айтишича, болаларни асосан ички аъзоларини жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб пуллаш мақсадларида ўғирлашаётгани аниқ. Агар бир неча йилдан бери шу кунга қадар ҳисобланса, биргина йўқолган бола топилибди холос. Қолганларининг тақдири ҳануз мавҳумлигича қолиб кетган.

Читайте на сайте