“Венеция” бош мураббийи: Шомуродов ёқмайди, десам аҳмоқ бўламан!
А Сериянинг 24-турида “Рома” юқори дивизионда қолиш учун курашаётган “Венеция” жамоаси меҳмони бўлади, деб ёзмоқда Sports.uz нашри
Кейинги пайтда пойтахт клубининг ишлари бироз олдинга силжиган. Клаудио Раньери қўл остида “бўрилар” охирги еттита учрашувда тўртта ғалаба ва учта дуранг билан 15 очко жамғаришга эришди. Урилган голлар сони 34 тага етиб, бу кўрсаткич бўйича “Рома” лигада саккизинчи ўринга кўтарилди. Ўтказилган голлар 29 та ва бу кўрсаткич бўйича римликлар ўнинчи поғонада қайд этилган. Читать дальше...