Билл Гейтс 200 миллиард доллар бойлигини хайрияга сарфлайди
Microsoft компанияси асосчиларидан бири, дунё миқёсидаги энг машҳур миллиардерлардан бўлган Билл Гейтс ўз ҳаётидаги энг улкан ва муҳим қарорлардан бирини эълон қилди. Унга кўра, келаси 20 йил ичида Гейтс ўз бойлигининг деярли барчасини хайрия мақсадида Gates Foundation орқали дунё халқлари манфаати йўлида сарфлашни режалаштирмоқда.
“Кейинги 20 йил мобайнида мен барча бойлигимни глобал миқёсда инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга йўналтираман. Бу ишни Gates Foundation орқали амалга ошираман. Читать дальше...