АҚШнинг Бостон округ федерал суди президент Доналд Трамп маъмурияти томонидан қабул қилинган, Ҳарвард университетига ўқишга келишни режалаштираётган халқаро талабалар учун визалар беришни чеклаш ҳақидаги қарорни вақтинчалик тўхтатиб қўйди.
Судья Эллисон Берроузнинг билдиришича, ушбу чеклов ўз кучида қолса, Ҳарвард университети нуфузига ва талабалар қабул қилиш тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, федерал суд жараёни якунлангунига қадар бу қарорнинг ижросини вақтинчалик блоклаш ҳақида қарор чиқарилди. Читать дальше...